Archive for February, 2018
ЭЪЛОН!
Ҳурматли «Бухорогазсаноаткурилиш» АЖ акциядорлари Сизларни 2018 йил 10 мартда, соат 10.00 да, Тошкент шаҳри, Мукимий кучаси, 98 уй манзилида жойлашган маъмурий бинода «Бухорогазсаноаткурилиш» АЖ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қиламиз.
Навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 23.02.2018 йил ҳолатида ва акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 05.03.2018 йил ҳолатида шакллантирилади.
Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), алоқа рақамлари, электрон почта ва расмий веб-сайти манзили - "Бухорогазсаноаткурилиш" АЖ, Бухоро шаҳри, Зулфия кучаси, 2 уй, телефон, факс: (0365) 223−23−60, E-mail: bgps@mail.ru, AO_bgps@umail.uz, Веб-сайт: www.bgps.uz.
Кун тартиби ўз ичига қуйидаги масалаларни олади:
- "Бухорогазсаноаткурилиш" АЖнинг акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йиғилишининг санок комиссиями таркибини ва регламентини тасдиқлаш.
- "Бухорогазсаноаткурилиш" АЖнинг Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиями аъзоларининг ваколатини муддатдан олдин бекор килиш.
- "Бухорогазсаноаткурилиш" АЖ кузатув кенгаши янги таркибини сайлаш.
- "Бухорогазсаноаткурилиш" АЖ тафтиш комиссияси янги таркибини сайлаш.
Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати қуйидагича:
- Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланадиган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар;
- Жамиятнинг тафтиш комиссиясига сайланадиган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар.
Рўйхатга олиш соат 9.00 да бошланади. Акциядорлар ўзи билан бирга паспорти ёки бошқа шахсини тасдиқловчи хужжат бўлиши шарт.
Акциядорларнинг вакилларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши шарт.
"Бухорогазсаноаткурилиш" АЖ маъмурияти.
«Бухорогазсаноаткурилиш» АЖ акциядорлари диккатига
«Бухорогазсаноаткурилиш» АЖ акциядорлари диккатига
«Бухорогазсаноаткурилиш»Акциядорлик жамиятининг 2017 йил 17 мартдаги RU108С0001Т2-ракам билан руйхатга олинган номинал киймати 500 сум булган 229274 дона оддий эгаси ёзилган накдсиз акциялари белгиланган муддатда (31.12.2017 йилга кадар) жойлаштирилмаганлиги сабабли, ушбу кимматли когозлар чикарилуви "Кимматли когозлар бозорини мувофиклаштириш ва ривожлантириш маркази "Бухоро вилоят худудий бошкармасининг 2018 йил 15 январдаги 1-сонли карорига асосан амалга ошмаган деб хисобланади.
Бошкарув раиси: Д.Т.Бозоров